Ғофуржон Мирзаев Президентга маслаҳатчи бўлди

Жамият

image

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони қабул қилинди.

Шу муносабат билан Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1990 йил Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан бери Сирдарё вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

464

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг