Сирдарё ва Сурхондарёда миллиардлаб пулни талон-торож қилган раҳбарлар ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарё ва Сурхондарёда жами 4 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилган раҳбарлар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк муассасасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “М.К.” МЧЖ раҳбари Т.Ҳ. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. Улар тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида ажратилган 7 миллиард сўм кредит маблағининг 3,5 миллиард сўмини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилган.

Шунингдек, Термиз шаҳар бўлими томонидан банк муассасасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда У.С. исмли фуқаро “Т.Қ.” МЧЖга норасмий раҳбарлик қилиб, корхонага тегишли кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. У нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асосий воситалар сотиб олиш мақсадида ажратилган 500 миллион сўм кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилган. Бундан ташқари, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган бинони қонунга хилоф равишда тасарруф этган.

Хабарга кўра, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

930

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made