Сирдарё прокурори лавозимидан бўшатилди
Жамият
−
14 Март 2023
9963Бош прокурорнинг 10 март кунидаги буйруғига асосан Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" нашри хабар берди.
У қандай сабаб билан ишдан бўшатилгани очиқланмаган.
Маълумот учун, Санжар Мавлонов бу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланган эди.
Санжар Мавлонов меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаган. Кейинчалик туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилдан 2022 йилнинг 30 апрелига қадар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани прокурори лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси