Сингапурдаги янги гул навига “Шавкат Мирзиёев орхидеяси” номи берилди (фоторепортаж)

Жамият

image

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур Президентининг “Истана” саройида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб Фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.

Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи – “Шавкат Мирзиёев орхидеяси” деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг