Сингапурда “ақлли” экошаҳар қурилади 

Олам

image

Сингапурда 42 минг уйдан иборат "ақлли" Тенгаҳ экошаҳри қурилади. Унда жойлашган квартиралар нархи 81 минг доллардан бошланади. 

Биринчи биноларни 2023 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган, улар атмосферага чиқувчи углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича лойиҳанинг бир қисмига айланади. 

Экошаҳар умумий майдони 700 гектар бўлган собиқ ғишт заводи ўрнида жойлашган бешта туманни қамраб олади. 

Лойиҳа муаллифлари уни келажакда кўкаламзорлаштириш ва майдонларнинг мўллиги учун "ўрмон шаҳарчаси" деб аташган. 

Экошаҳар ҳаракат сенсори, автоматик ахлат йиғиш, шунингдек, аҳолининг атроф-муҳитга жамоавий таъсири ҳақида маълумот бериб турувчи, уйларга ўрнатиладиган рақамли дисплейлардан иборат бўлади. 

Унда ўрнатиладиган марказлаштирилган кондиционер эса глобал иссиқдан сақланишга ёрдам беради. 

Аҳоли шаҳар атрофида фақат велосипед ёки электр машинада ҳаракатланиши мумкин бўлади, улар учун қувват олиш станциялари жойлаштирилади. 

Сингапур Уй-жой кенгашининг тадқиқот ва режалаштириш гуруҳи директори Чун Фук Лун шаҳар кўчалари келажак технологиясига тайёр бўлишини маълум қилган. 

"Биз йўллар тармоғини лойиҳалашда автоном ва ўзини ўзи бошқарадиган автомашиналар оддий ҳақиқатга айланадиган келажакни башорат қилдик", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

экошаҳар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар