Сингапур рақобатбардошликда АҚШни қувиб ўтди. Ўзбекистон эса...
Олам
−
10 Октябрь 2019
9100Сингапур АҚШни ортда қолдириб, дунёнинг энг рақобатбардош иқтсодиётига эга давлатга айланди. Бу ҳақда Бутундунё иқтисодий форуми эълон қилган дунёнинг рақобатбардошлик индексида кўрсатилган.
Сингапур 100 баллдан 84,8 балл, Қўшма Штатлар 83,7 балл тўплаган. Гонконг учинчи ўринга кўтарилиб олган, тўртинчи ўрин Нидерландия эгаллаган. Швейцария бир поғона пастлаб, бешинчи ўринга тушган. Дастлабки ўнталикка, шунингдек, Япония, Германия, Швеция. Буюк Британия ва Дания кирган.
Таҳлилчилар АҚШ умумий ҳисобда Сингапурга енгилган бўлса-да дунёнинг инновация маркази, бизнес ҳаракатчанлиги, малакали кадрлар қидируви бўйича биринчи ўринни сақлаб қолган.
Индекс рақобатбардошлик ва бошқа икки жиҳат – ижтимоий ҳамжиҳатлик ва экологик барқарорликни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Индексга жами 141 мамлакат киритилган. Марказий Осиё давлатларидан – Қозоғистон 55-ўрин, Қирғизистон 96-ўрин ва Тожикистон 104-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон Ҳукуматнинг ушбу индексга қўшилиш учун олиб борилаётган ҳаракатларига қарамай рўйхатдан жой ололмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь