Синдзо Абэ Япония бошқа урушмаслигини айтди
Олам
−
15 Август 2019
3280Япония Бош вазири Синдзо Aбэ ўз мамлакатининг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида йўқотилган тинчлик ва фаровонликни қадрлашини ва ҳеч қачон бундай можароларда иштирок этмаслигиғақида гапирди, дея хабар бермоқда МК.
Абэ бу ҳақда бугун, 15 август куни Токиода таслим бўлишнинг 74 йиллигига бағишланган хотира маросимидаги нутқида таъкидлади.
“Биз тарих сабоқларини чуқур эслаймиз ва ҳозирги тинчлик ва фаровонликка содиқмиз" деди у. Aбэ шбу урушда тахминан 3 миллион япон ҳалок бўлганини, бунинг натижасида тинчлик ва фаровонликка эришилганини таъкидлади.
Япония бош вазири, унинг мамлакати "тинч ҳаёт ва умидларга тўла янги даврни яратиш учун" турли муаммоларни ҳал қилиб, халқаро ҳамжамият билан биргаликда иш олиб боришини айтди. Бироқ, Aбэ Осиё мамлакатларига зарар етказган тажовуз учун Япониянинг жавобгарлиги ҳақида гапирмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь