Сигир сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Россияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
04 Май
44638Россиянинг Саратов вилоятида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб, “СарИнформ” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, қидирувдаги шахс 2021 йилнинг июнь ойида сигир сотиб олиш баҳонасида банкдан 2 миллиард сўм кредит олган. Пулларни олган шахс, "ялло қилиб" яшаш учун хорижга чиқиб кетган.
Бошқарма маълумотларига кўра, қарздор Саратов вилояти ва Қозоғистон чегарасида қўлга олинган. Полиция айбланувчига нисбатан жиноий иш қўзғатган.
“Айни пайтда муҳожир ҳибсда сақланмоқда. Прокурорлар уни тез орада Ўзбекистон хавфсизлик кучларига топширади”, дейилади хабарда.
Эътиборлиси, “қўлга олинган шахс бир неча йил аввал Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхонасини бошқарган"и маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Киров шаҳрида одам савдосида гумонланиб, давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси