Сиднейда одамларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс руҳий касал бўлиб чиқди

Олам

image

Австралия полицияси кеча, 13 апрель куни Сиднейдаги савдо марказига ташриф буюрувчиларга уюштирилган ҳужумнинг террорчилик сабабларини истисно қилди. 40 ёшли ҳужумчи руҳий касал бўлиб, унинг ғоявий ёки бошқа мақсади бўлмаган. Бу ҳақда штат полицияси бошлиғи ўринбосари Энтони Кук бугун, 14 апрель куни баёнот берди.

"Айни пайтда биз содир бўлган воқеа ҳужумчининг руҳий ҳолати билан боғлиқ деган хулосага келяпмиз", деди у. 

Кукнинг айтишича, полиция март ойида Квинсленддан Янги Жанубий Уелсга кўчиб ўтган ва Сиднейдаги кичик омборхонадан фойдаланган ҳужумчининг оиласи билан гаплашган. Ушбу бинода аллақачон тинтув ўтказилган.

Сиднейдаги ҳужум қурбонлари
Кеча тушдан кейин қуролланган шахс Сиднейдаги Bondi Junction савдо марказида харидорларга пичоқ билан ҳужум қилди ва полиция уни отиб ўлдиришдан олдин кўплаб одамларни яралади. Беш нафар жабрланувчи – тўрт нафар аёл ва бир эркак олган жароҳатларидан вафот этган, яна бир аёл эса кейинроқ шифохонада вафот этган. Жабрланганларнинг ёши 20 ёшдан 55 ёшгача.

Полиция маълумотларига кўра, ўндан ортиқ ярадорлар шифохоналарда қолмоқда, уларнинг аксарияти оғир, аммо барқарор аҳволда. Оғир яраланганлар орасида тўққиз ойлик бола ҳам бўлиб, унинг онаси ҳужумда вафот этган.

“Reuters” ахборот агентлигининг қайд этишича, 26 миллион аҳолиси бўлган, ўқотар қуроллар бўйича дунёдаги энг қаттиқ қонунларга эга Австралияда бундай ҳодисалар жуда кам учрайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Сидней

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг