Сианда 31 йил ичида илк бор “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади

Жамият

image

Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди

Қайд этилишича, саммитда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Саммит ХХР Раиси Си Цзиньпин бошчилигида бўлиб ўтади. 

Бу ушбу олти мамлакат раҳбарининг Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганидан буён 31 йил ичидаги илк юзма-юз саммити ҳисобланади. 

Саммит давомида Си Цзиньпин нутқ сўзлаши, давлат раҳбарлари Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишини кўриб чиқиши, “Хитой-Марказий Осиё” механизмини яратиш, турли соҳалардаги ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли асосий халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Шунингдек, давлат раҳбарлари бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда. 

Ҳозирга қадар Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Сиан шаҳрига етиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев айни вақтда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Хитой-Марказий Осиё” саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар