Си Цзиньпин вирусга қарши курашга ҳарбийларни сафарбар қилди

Олам 13233
image

Бугунги кунда Хитой эпидемия палак ёзган, улкан вирусли ҳудудга айланиб қолди. Мамлакатда 2019-nCoV коронавирусидан ҳалок бўлганлар сони кун сайин ортиб боряпти. 

Мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлигича қолмоқда. Бугун, 29 январь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ҳарбийларга мурожаатида шу ҳақда маълум қилди. Унинг нутқи Хитой марказий телевидениеси орқали намойиш этилди.

“Ҳозирги кунда эпидемияга қарши кураш оғир ва қийинлигича қолмоқда. Бутун армия буйруқларни эшитиб, ҳаракатланиши ва масъулиятни ўзига олиши, жон жаҳди билан эпидемия назорати ва профилактикаси ишида фаол ёрдам бериши керак”, деган Си Цзиньпин ҳарбийларга қарата.

Маълумот учун, Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлиб, дунёга тарқалаётган янги 2019-nCoV коронавирусидан бугунгача 132 киши ҳалок бўлди. Хитойда ушбу вирусга чалинганлар сони 5974 нафарни, дунёда эса 6062 нафарни ташкил этяпти.

Ҳозиргача вирус 16 та давлатга кириб борган. Булар, Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, БАА ва Малайзия.

Шарипов Нуруллоҳ

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 701
Рейтинг: 2.9
t
×