Си Цзиньпиннинг Путин билан Самарқандда ўтказадиган учрашуви Ғарбга сигнал бўлади – ОАВ

Олам

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган учрашуви рамзий маънога эга ва Ғарбга Пекин Москвани қўллаб-қувватлаётганидан дарак беради. Бу ҳақда Германиянинг “Handelsblatt” газетаси хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонда музокаралар ўтказади ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб беради – бу иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик ва Россия ва Хитой Ғарбга қандай қилиб биргаликда қаршилик кўрсатиши ҳақида бўлиши керак. 

“Сиёсий кузатувчиларга кўра, учрашув катта рамзий аҳамиятга эга. Си Цзиньпин икки йилдан ортиқ вақт давомида Хитойни тарк этмади. Унинг хорижга илк сафари энди Путин билан [учрашув]га қаратилгани Россия олдидаги аниқ мажбурият сифатида кўрилмоқда”, деб ёзмоқда нашр. 

Бундан ташқари, мақолада қайд этилганидек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга яқинда амалга оширган ташрифи Хитой ва АҚШ ўртасидаги кескинликни сезиларли даражада оширди. Сиёсий кузатувчиларга кўра, “бу ҳам Пекин учун Россия билан иттифоқ тузиш орқали Ғарб билан рақобатни кучайтиришга туртки бўлиши керак”.

8 сентябрь куни Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга Россия Президенти Владимир Путин Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг бўлажак саммити доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва бошқа хорижий давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштираётганини айтди. Эндиликда, унинг сўзларига кўра, Путиннинг Си Цзиньпин билан 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида режалаштирилган музокараларига фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу учрашув, Ушаков таъкидлаганидек, аниқ сабабларга кўра жуда муҳим хусусиятга эга бўлади. Умуман олганда, саммит доирасида Путин бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, дея қўшимча қилди Кремль вакили. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин ШҲТ Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

498

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг