Си Цзиньпин Самарқандда давлатлар раҳбарлари билан кечки овқатда қатнашмади. Нега?

Жамият

image

ХХР раиси Си Цзиньпин Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида 11 давлат раҳбарлари иштирокидаги кечки овқатни ўтказиб юборди. Кеча, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган умумий суратда Си Цзиньпин кўринмаганди.

“Reuters” агентлигининг бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Хитой делегацияси Си Цзиньпин коронавирус билан боғлиқ эҳтиёт чоралари сабаб кечки овқатда қатнашмаганини билдирган.

15 сентябрь куни Россия ва Хитой раҳбарлари ШҲТ саммити доирасида учрашди. Улар охирги марта февраль ойида Путин Пекинга XXIV Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига борганида шахсан учрашишган.

Ҳозирда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот бўйича ҳамкорлардир. Ташкилотнинг 2021 йил сентябрида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Эронни қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган эди. Жорий йилда Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида кириш учун расман ариза топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

946

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made