Си Цзиньпин Ғазо бўйича халқаро конференция ўтказишга чақирди

Олам

image

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги урушни тугатиш учун кенг кўламли тинчлик конференцияси ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 30 май куни Пекинда араб давлатлари вакиллари олдида қилган чиқишида маълум қилди.

“Яқин Шарқ – ривожланиш учун катта истиқболга эга минтақа, бироқ унда ҳамон уруш давом этмоқда. Уруш чексиз давом эта олмайди, адолат абадий йўқолмайди ва "икки давлат ечими"ни ўзбошимчалик билан бузиб бўлмайди”, дейди Хитой раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Хитой 1967 йилдаги чегаралар доирасида тўлиқ суверенитетга эга бўлган мустақил Фаластин давлатини, унинг пойтахти Шарқий Қуддусни ташкил этишни, Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо сифатида киришини ҳамда кенгроқ, обрўли ва самаралироқ халқаро тинчлик конференцияси чақирилишини қатъий қўллаб-қувватлайди.

Си Цзиньпиндан сўнг сўзлаган Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг Ғазо секторида ҲАМАСга қарши урушини тўхтатишга чақирди.

“Халқаро ҳамжамиятни Ғазога зудлик билан узоқ муддатли гуманитар ёрдам кўрсатишга, Исроил қамалини ва фаластинликларни ўз ерларини мажбуран тарк эттиришга уринишларни тўхтатишга чақираман”, деган ас-Сиси.

Бир кун аввал Миср раҳбари билан музокаралар чоғида Си Цзиньпин Ғазодаги “ўта оғир” вазиятдан қаттиқ хафа эканлигини таъкидлади.

“Ҳозирги кунда биринчи устувор вазифа можаро тарқалишининг олдини олиш, минтақавий тинчлик ва барқарорликка таъсир кўрсатиш ва янада жиддий гуманитар инқирознинг олдини олиш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишдир”, деган Хитой раҳбари.

Шунингдек, у Хитой “Фаластин масаласини тезроқ, ҳар томонлама, адолатли ва узоқ муддатли ҳал этишга эришиш” учун Миср билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин Яқин Шарқ Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг