Си Цзиньпин АҚШни дунёни биргаликда қутқаришга чақирди
Олам
−
27 Октябрь 2022
8142Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин АҚШни ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 27 октябрь куни халққа мурожаатида айтиб ўтган.
“Дунё тинчлигини таъминлаш учун икки давлат бир-бири билан келишиш йўлларини топиши керак. Бугунги дунё на тинч, на осойишта. Қўшма Штатлар ва Хитой халқаро барқарорликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилишлари керак”, дейди Си Цзиньпин.
Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, дунё қудрати сифатида Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликнинг кучайиши глобал барқарорликни мустаҳкамлашга, бутун дунё бўйлаб тинчлик ва тараққиётга ёрдам беради.
Шунингдек, Си Цзиньпин ўз мамлакати икки давлатнинг янги даврда бир-бири билан келишиб олишига имкон берадиган йўлларни излашда ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш шароитида Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаган.
“Бу нафақат АҚШ ва Хитойга, балки бутун дунёга фойда келтиради”, дейди Хитой Раиси.
Қайд этиш керакки, АҚШ ва Хитой муносабатлари Тайвань масаласи сабаб таранглашди. Муносабатлардаги қарама-қаршилик АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси ва бир гуруҳ америкалик конгрессменларнинг Тайванга намойишкорона ташрифларидан кейин кескин авж олди. Қўшма Штатлар Тайвань мустақиллигини расман тан олмаса ҳам айни пайтда унга кенг кўламли ёрдам, жумладан, ҳарбий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15