Швейцариялик қандолатчи “кийиладиган” торти орқали рекордлар китобига кирди

Бу қизиқ

image

Швейцариялик қандолатчи ошпаз 131,15 килограммлик тўй либоси кўринишидаги торт тайёрлаб, Гиннес рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “Аlarabiya” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, кўйлакнинг юқори қисми шакар пастасидан тайёрланган, 50,90 кг оғирликда бўлиб, тортнинг пастки қисми эса бисквит ҳамда крем билан қoпланган. Бу торт худди шундай турда олдин Гиннес рекордлар китобига кирган 68 килограммли тортдан салкам икки баробар оғир. Оғир кийимнинг ҳаракатланиши учун пастки қисмига ғилдираклар ҳам бириктирилган.

“Бир неча йил олдин қандолатчи сифатида ишлаётган пайтимда менга бир ғайриоддий ғоя келди. Бу гўё бутун тўй либоси тортдан “тикилган” бўлиши ҳақида эди. Бугун мана шу ғоя амалга ошди”, дейди қандолатчи.

Шундан сўнг, ноодатий торт тадбир иштирокчилари ҳамда меҳмонларга кесиб тарқатилди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг