Швейцарияда паранжи ва ниқоб тақиш тақиқланмоқда
Олам
−
08 Март 2021
5409Швейцария фуқароларининг аксарияти жамоат жойларида мусулмон аёллари учун анъанавий бўлган паранжи ва ниқоб кийишни тақиқлашни ёқлаб овоз берди. Оммабоп ташаббус натижалари ҳақида Швейцариянинг “Blick” кундалик нашри хабар бермоқда.
Бундай кийимларнинг тақиқланишини ёқловчилар озгина фарқ билан ғалаба қозонган. Овоз берувчиларнинг 51,2 фоизи тақиқни ёқлаб чиққан.
Ушбу ташаббусни консерватив Швейцария Халқ партияси илгари сурган. Тақиқ нафақат мусулмонлар кийимларига, балки, футбол мухлислари ва намойишчилар киядиган балаклаваларга ҳам тегишли. Унинг тарафдорларига кўра, бу жиноятчиликка қарши курашишда ва юзларини ёпишга мажбур бўлган аёлларни ҳимоя қилишда ёрдам беради.
Мамлакат фуқаролари маълум бир қарорга келганлиги сабабли, тегишли конституциявий қоидалар бугундан кучга киради. Бироқ, энди маҳаллий ҳокимият уни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Барча Швейцария кантонлари раҳбарияти юзни ёпиш бўйича умумий тақиқни жорий этишга мажбурдир, улар керакли фармонларни тайёрлаш ва қабул қилишлари учун энг кўпи икки йил бор. Референдумдан олдин бундай тақиқ Тиcино ва Сент-Галлен кантонларида аллақачон амалга киритилган эди.
LiveБарчаси