Швейцарияда коронавирусга қарши эмланган 55 киши вафот этди

Олам

image

Швейцарияда коронавирусга қарши эмланганидан кейин 50 дан ортиқ одам вафот этди. Бу ҳақда Швейцария давлат фармацевтика регулятори хабар қилмоқда.

Регулятор вактсинациядан сўнг шубҳали ножўя реакциялар ҳақида 1174 та ҳисоботни кўриб чиққан, улардан 577 таси Pfizer / BioNTech, 580 таси Moderna вакцинасига боғлиқ бўлиб, 17 ҳолатда вакцина номи аниқланмаган. 

“55 та ҳолатда эмлашдан сўнг одамлар турли вақт оралиғида вафот этди. Уларнинг ўртача ёши 84 ёшни ташкил этган ва уларнинг аксарияти аллақачон оғир касалликларга чалинган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳар бир ҳолат синчковлик билан таҳлил қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, беморларнинг ўлимига юрак-қон томир касалликлари ёки ўпка ва нафас олиш йўллари касалликлари сабаб бўлган. Ўлимга эмлаш сабаб бўлганлиги тўғрисида аниқ далиллар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литвада коронавирусга қарши эмланган 8 киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг