Швейцарияда Австриядаги теракт бўйича икки киши қамоққа олинди

Олам

image

Швейцарияда Австрия пойтахтида Венадаги террорчилик ҳужумига алоқадор икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда AFP хабар берди.

Цюрих кантонидаги Винтертурда икки нафар 18 ва 24 ёшдаги швейцариялик ушланган.

“Сешанба куни Австрия ҳукумати вакиллари билан ҳамкорликда Икки эркак Винтертурда қўлга олинди”, дейилган полиция маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни кечаси Венанинг бир нечта туманида отишма юз берди. Ҳокимият вакиллари ҳужумни теракт деб баҳолади. Отишма уюштирганлардан бири ўлдирилди.

Террорчилик ҳужумидан кейин Вена полицияси 18 та тинтув ўтказди ва 14 кишини ҳибсга олди.

Гумонланувчилардан бири Австриянинг Линц шаҳрида қўлга олинган.

Терактдан кейин ИШИД террорчилик гуруҳи ҳужумга алоқадорлигини маълум қилди. Отишмалар натижасида ҳозиргача 4 киши вафот этди, 22 киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Австрия

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг