Швейцария ЕИнинг Россияга қарши санкциялари еттинчи пакетига қўшилди

Олам 5255
image

Швейцария ЕИнинг Россияга қарши санкциялари еттинчи пакетига қўшилди. Бу ҳақда бугун, 3 август куни Швейцария ҳукумати – Федерал кенгаш маълум қилди. 

“Янги чора-тадбирлар, биринчи навбатда, олтин ва ундан тайёрланган маҳсулотларни Россиядан сотиб олиш, олиб кириш ёки олиб ўтишни тақиқлаш билан боғлиқ. Бу товарлар билан боғлиқ хизматлар ҳам тақиқланган”, дейилади хабарда.  

Ҳукуматга кўра, Россиянинг энг йирик банки “Сбербанк”нинг активлари ҳозир музлатилган ва уларга маблағ, иқтисодий ресурслар ёки техник хизматлар кўрсатиш тақиқланган.

Федерал Кенгаш қайд этишича, Россияга қарши чора-тадбирларнинг ҳеч бири учинчи давлатлар ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги ёки озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига қарши қаратилган эмас. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июль куни Европа Иттифоқи Россияга нисбатан еттинчи санкциялар пакетини маъқуллади.

Унга Россиядан олтинни тақиқлаш, янги экспорт назорати ва “Сбербанк” активларини музлатиш ҳам киритилган. Шунингдек, рўйхатдан 48 нафар шахс, жумладан, Россия ҳукумати Бош вазир ўринбосарларидан бири ва бир қанча минтақавий раҳбарлар ўрин олган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3
t
×