Швейцария Россиянинг 8 миллиард доллардан ортиқ активларини блоклади

Олам

image

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлаган Швейцария 7,5 миллиард франк (ҳозирги курс бўйича 8 миллиард доллардан ортиқ) қийматидаги Россия ҳолдингларини блоклади. Бу ҳақда РИА Новости Швейцария Конфедерациясининг Иқтисодиёт бўйича давлат котибияти (SECO) вакили Эрвин Боллинжерга асосланиб, хабар берди.

“Россияга қарши санкциялар туфайли 7,5 миллиард франкга яқин маблағлар блокланди”, дейди Боллинжер.

Унинг сўзларига кўра, гап банк ҳисоб рақамларида блокланган маблағлар, шунингдек, Конфедерациянинг тўртта кантонидаги кўчмас мулклар ҳақида бормоқда. 

Маълумот учун, 24 март куни SECO мамлакатда 5,75 миллиард франк миқдоридаги Россия маблағлари музлатилганини маълум қилди. 3 апрель куни эса маҳаллий матбуотда россияликларга тегишли 10 та уй ва квартира учун блокада режими ўрнатилгани ҳақидаги хабарлар сизиб чиқди ва бу хабар расман тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг