Швециялик олим Эронда қатл этилади – ОАВ

Олам

image

Эрон ва Швеция фуқароси ҳисобланадиган олим Аҳмад Ризо Жалолийни Эрон суди ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

У Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланган. Чиқарилган ҳукм жорий йилнинг 21 майигача ижро этилади. 

Доктор ва Стокгольмдаги Каролин институти ўқитувчиси Жалолий 2016 йил апрелида Эронда ҳибсга олинган эди. У Исроил ташқи разведка агентлиги “Моссад” билан ҳамкорлик ва жосуслик учун ўлимга ҳукм қилинган. Олим шунингдек, эронлик ядро физикларининг ўлимига алоқадорликда ҳам айбдор деб топилганди.

Эрон Олий суди 2017 йилда олимга тайинланган ўлим жазосини ўз кучида қолдирган.

2018 йилда Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Швеция Жалолийга ўз фуқаролигини бергани ҳақида хабар қилган эди. Ўша вақтда академик Эрон пойтахтида ҳибсда эди.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг