Швецияда илк бор Қуръонни ёқиб юборган шахс жазоланди
Олам
−
13 Октябрь 2023 13104 1 дақиқа
Швеция тарихида биринчи марта суд Қуръонни ёқиб юборган шахсга ҳукм чиқарди. У этник адоват қўзғашда айбдор деб топилиб, шартли қамоқ жазоси ва жаримага тортилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Швеция марказидаги Линкопинг округ суди 27 ёшли йигитни этник гуруҳга қарши ташвиқотда айбдор деб топган.
Гап шундаки, 2020 йилнинг сентябрь ойида судланувчи Линкопинг собори ташқарисида Қуръонни ёқиб юбораётгани акс этган видео олган. Шундан сўнг, эркак ушбу видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Швецияда Қуръонни ёқиб юбориш бўйича биринчи марта суд ҳукм қилди. Илгари Швеция прокуратураси бундай норозиликларга қарши айбловлар қўймаган ва бу ҳаракат сўз эркинлиги қонунчилигига тўғри келишини айтган эди.
2023 йилнинг ёзида Швеция ва Данияда Қуръон билан боғлиқ бир нечта оммавий тадбирлар мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди ва бир қанча мусулмон давлатларининг дипломатик ҳаракатларига олиб келди.
Шундан сўнг, Дания ва Швеция ҳукуматлари Қуръонни ёқишни тақиқлашга қарор қилди.
Live
Барчаси