Швецияда биринчи марта аёл киши Бош вазир этиб тайинланди

Олам

image

Бугун, 24 ноябрь куни Швеция Социал-демократик меҳнат партияси раҳбари Магдалена Андерссон Бош вазир этиб тайинланди. У мамлакат тарихидаги биринчи аёл Бош вазир. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Андерссон номзоди маъқулланиши учун камида 175 депутат ёқлаши ёки бетараф қолиши керак эди. Унинг номзодини ёқлаб 117 нафар депутат овоз берган, 174 нафари қарши чиққан, 57 нафар депутат бетараф қолган, бир депутат эса умуман йиғилишда қатнашмаган.

Қайд этиш жоизки, 2014 йилда Магдалена Андерссон  Швеция Молия вазири лавозимини эгаллаб, ҳукуматда бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлган эди. Эндиликда биринчи аёл Бош вазир бўлди.

Маълумот ўрнида, ноябрь ойи бошида Стефан Лёвен  Швеция Бош вазири лавозимини тарк этганди. У 2012 йилдан бошлаб Швеция Социал-демократик партиясини бошқарган ва 2014 ва 2018 йилларда партияни иккита сайловда ғалаба қозонишига сабабчи бўлган. Бироқ, сўнгги пайтларда партия фаолияти анча сустлашган. Бу Швеция фуқаролари ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларида ўз аксини топган. Лёвеннинг таъкидлашича, 2022 йилги сайловлар олдидан партияга янги раҳбар тайинланиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг