Швецияда ҳам карантин жорий қилиниши мумкин
Олам
−
23 Сентябрь 2020
5259Швеция Ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашиши ортидан мамлакат пойтахти Стокгольмда карантин жорий қилиш масаласини кўриб чиқа бошлади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Мамлакатнинг бош эпидемиологи Андрес Тегнеллнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда пойтахтда барча ёшдагилар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ортиб боряпти.
Ҳукумат вируснинг тарқалиш тезлигини пасайтириш учун карантин чоралари жорий қилиш муҳимлигини кўриб чиқяпти. Тегнелл эҳтимолий карантин чоралари нималардан иборат бўлиши ҳақида маълумот бермаган.
Ўз навбатида Стокголм соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Бьорн Эрикссоннинг таъкидлашича, баҳор ойларида вазият яхшиланган. Аммо ҳозир COVID-19 билан касалланиш яна ортиб боряпти. У пойтахт аҳолисини ижтимоий масофага амал қилишга чақириб, вирус яна кенга тарқала бошлаганинидан огоҳлантирган.
“Пандемия ҳали давом этяпти ва ўзини ҳаммаси тугагандек тутаётган одамлар ғазаблантиряпти”, деган у.
Қайд этиш керакки, Швеция пандемия даврида бир кун ҳам карантин чоралари жорий қилмади. Шунга қарамай мамлакатда коронавирусга чалиниш фавқулодда тезликда ортиб кетмади. Сўнгги маълумотларга кўра, Швецияда 89 756 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 5876 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь