Швеция Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини кўпайтиришни эълон қилди
Олам
−
12 Декабрь 2022
2398Швеция мудофаа вазири Пол Йонсон Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети аввалгисидан 50 фоизга кўп бўлишини айтди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Унинг қайд этишича, Киев учун тўққизинчи ёрдам пакети бир неча ҳафта олдин ҳукумат томонидан тасдиқланган. Швеция мудофаа департаменти раҳбарининг таъкидлашича, ёрдамнинг янги қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, бошқа турдаги ҳаво мудофааси учун ўқ-дориларни ўз ичига олади.
"Бундан ташқари, қишга тайёргарлик пакети кутилмоқда", дейди Йонсон.
Ноябр ойида Швеция Украинага 287 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
"Биз Украинани сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий, жумладан, илғор қурол тизимларини топширишни давом эттирган ҳолда имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлаш ниятидамиз", деб таъкидлаган Йонсон.
У 1 январдан Швеция Европа Иттифоқига раислик қила бошлаганини эслатиб, Украина манфаатларини ҳимоя қилиш Стокголм учун муҳим вазифа бўлишини ваъда қилди.
“Яқин ҳафталарда Швеция мудофаа соҳасида қила оладиган энг яхши нарса бу Украинага ўзининг машҳур “Archer” ўзиюрар гаубицалари, RBS-70 зенит-ракета тизимлари ва артиллерия тизимларимиз учун кўпроқ снарядлар билан таъминлашдир”, деб таъкидлаган вазир.
Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг сўзларига кўра, унинг швед ҳамкасби февраль ойи охирида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Украинага келган мудофаа вазирлигининг 18-хорижий раҳбари бўлди.
Ноябр ойи ўрталарида Швеция парламенти ҳукуматнинг жорий йилда Украинага 3,0078 миллиард крон (284 миллион доллардан ортиқ) қийматидаги ҳарбий техника совға қилиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Гап ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва улар учун ўқ-дорилар, йўлтанламас транспорт воситалари, қишки кийим-кечак, шахсий ҳимоя воситалари ва чодирлар ҳақида бормоқда.
Август ойида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киевга яна ҳам кўпроқ қурол етказиб беришни сўраб Стокгольмга мурожаат қилган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси