Шунча бўлурми ҳай-ҳай?! Россияга нисбатан санкциялар миқдори очиқланди

Олам 22052
image

Россияга қарши қўйилган жами чекловлар сони 6 000 дан ошди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди. 

“Пандемия даврида ҳам мамлакатимизга ташқи босим бир кунга ҳам заифлашмади. Бироқ, бу йил янги санкциялар сони  мисли кўрилмаган миқёсда. Чекловлар бошқа бирор мамлакатга киритилган санкциялардан анча кўп. Улар олти мингдан ошиб кетди”, дейди Мишустин. 

Бош вазирга кўра, санкциялар нафақат Россияга, балки барча русларга қарши қаратилган. 

“Эски ҳамкорларимиз ким тезроқ чекловлар киритиш бўйича пойга ўйнадилар. Уларни деярли ҳар куни киритилди. Мақсадлари фақатгина ваҳима қўзғатиш ва зарба бериш эди”, дейди Мишустин. 

Унинг сўзларига кўра, биринчилардан бўлиб молия тизимига зарба берилган. Дўстона муносабатда бўлмаган давлатлар активларни музлатиш орқали мамлакатни талон-тарож қилган. 

Бош вазир бундай санкциялар, ҳатто, совуқ урушнинг энг қора йилларида ҳам қўлланилмаганини урғулади. 

"Уларнинг мақсади бизни йиллар ёки ҳатто ўнлаб йиллар орқага қайтариш, дунё давлатларидан ажратиб қўйиш. Россияни истиқболли иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалардан воз кечишга мажбурлаш, фуқароларимизнинг турмуш даражасига зарба бериш”, дейди Мишустин.

 

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1174
Рейтинг: 3
t
×