“Штрафной”дан чиқаришга 1200 “кўки”ни олганди...
Жамият
−
12 Октябрь 2019
5737Коррупцияга қарши курашиш жамиятнинг энг оғриқли муаммоларидан бири ҳисобланади. Шундай экан, бу муаммо билан курашиш ўз долзарблигини йўқотмайди. Бу иллатни илдизи билан йўқ қилиб ташламагунча, ҳеч қандай тараққиёт бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқандда ўтказилган тезкор тадбир натижаларига кўра қўзғатилган жиноят иши юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда маҳкама жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро М.А. фуқаро Ж.Х.нинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомашина бошқаргани учун ЙХҲБ томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган "Дамас" русумли автомашинасини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали жарима майдончасидан чиқариб бериш ва ҳужжатларни судга ўтказмасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь