Штайнмайер Путинга: “Азоб-уқубат ва вайронгарчиликни тўхтатинг”
Олам
−
26 Май 2022
11133Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Россия Федерацсияси Президенти Владимир Путинни Украинадан қўшинларни зудлик билан олиб чиқишга чақирди. Штайнмайер кеча, 25 май куни Штутгартда немис католиклари куни муносабати билан сўзлаган нутқида Путиндан Украина суверенитетига ҳурмат кўрсатиш ва курашни тўхтатишни сўраган. Бу ҳақда DW хабар берди.
"Жаноб Путин, Украинадаги азоб-уқубат ва вайронагарчиликни тўхтатинг! Қўшинларингизни олиб чиқиб кетинг! Президент Зеленский билан тўғридан-тўғри ва жиддий музокаралардан бош тортманг!", дея мурожаат қилган у Россия Федерацияси Президентига.
Штайнмайер, шунингдек, Россия Украина портларида миллионлаб тонна ғалла экспортини тўсиб қўйгани сабабли унинг жаҳондаги нархи кескин ошгани, дунёнинг кўплаб минтақалари, айниқса Шарқий ва Жанубий Африка, яқин ойларда, очлик ва ўлим хавфи остида қолаётганидан огоҳлантирди.
Шу билан бирга, Германия Президенти “Путин урушининг оқибатлари коронавирус пандемиясидан ҳали тузалмаган давлатлар ва иқлим инқирози туфайли тупроқлари қуриб, тақир бўлиб бораётган ҳудудларга таъсир қилиши”ни таъкидлади.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь