Штаб аъзоси: “Ўзбекистонда салкам 4 минг нафар бола коронавирусга чалинган”

Жамият

image

Ўзбекистонда айни вақтгача коронавирусни юқитиб олганлар сони 40 мингдан ошди. Касалланганлар ичида соғайганлар ҳам сезиларли даражада юқори. 

Мана шу 40 мингдан ортиқ беморларнинг салкам 5 фозини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова маълум қилди.

“Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3 фоиз) ташкил қилмоқда”, деди Барно Aбдусаматова. 

Штаб аъзосининг сўзларига кўра, COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганида:

•  1 ёшгача 190 нафарни (4,8 фоиз);

•  3 ёшгача болалар 683 (17,4 фоиз) нафарни;

•  3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8 фоиз) нафарни;

•  7-18 ёшгача болалар 2125 (54 фоиз) нафарида касаллик аниқланган. 


Ёшлар ўртасида 3932 нафар касалланганлар бўлса, жами соғайганлар 3293 нафарни (83.7 фоиз) ташкил қилган. Aйни вақтда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3 фоиз) ташкил этмоқда.  Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилмаган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг