Шойгу Путинга Марьинка эгалланганини айтди. Киев эса буни рад этмоқда

Олам

image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакат Президенти Владимир Путинга Россия қўшинлари Донецк жануби-ғарбидаги Марьинка шаҳрини тўлиқ назоратга олганини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль сайтида эълон қилинган расмий баёнотда сўз боради.

Шойгунинг айтишича, шаҳарнинг қўлга олиниши Украина қуролли кучларининг имкониятларини пасайтиради ва Россия ҳарбийларига Донецкни янада самаралироқ “ҳимоя қилиш” имконини беради.

"Муҳими шундаки, биз артиллерия ишини Донецкдан узоқроққа, ғарбга сезиларли даражада кўчирдик", дейди Шойгу.

Путин эса Марьинка устидан назорат Украина Қуролли Кучларининг жанговар бўлинмаларини орқага суришга ва Россияга “кенгроқ фаолият майдонига” киришига рози бўлди. Президент 2014 йилдан бери Украина Қуролли Кучлари шаҳарда мустаҳкамланган ҳудуд яратиб, “темир-бетон истеҳкомлар ва алоқа ўтиш йўлларининг катта қисмини” қурганини, Россия қўшинлари эса уни бузишга муваффақ бўлганини таъкидлаган. У шаҳарни эгаллаганлар давлат мукофотларига лойиқ эканини айтган.

Ўз навбатида, Украина Қуролли Кучлари Шойгунинг Маринка Россия армиясининг тўлиқ назоратига ўтгани ҳақидаги баёнотини рад этди.

“Ҳозир ҳарбийларимиз Марьинканинг маъмурий чегараларида, аммо шаҳар бутунлай вайрон бўлган. Марьинканинг тўлиқ қўлга олиниши ҳақида гапириш нотўғри”, дейди Украина Қуролли Кучларининг Таурид йўналиши мудофаа кучлари қўшма матбуот маркази спикери, полковник Александр Штупун.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украина Сергей Шойгу Марьинка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг