Шов-шувларга сабаб бўлган дабдабали тўй Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизиникимиди? Ҳокимлик изоҳ берди

Жамият 38294
image
-

Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокимларидан бири қизининг тўйини ўтказаётгани ҳақида хабар ҳамда келинга қилинган сарпо суратлари ва видеолари тарқалди. Суратларда сарпо жудаям ҳашаматли эканини кўриш мумкин.

Тарқалган хабарларда ҳашамдор сарпо Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмоновнинг кенжа қизи учун тайёрлангани ҳам айтилганди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳанинг биринчи қисмида Шуҳрат Aбдураҳмоновнинг қизи ва куёвининг унаштирув маросимидаги воқеалар акс этганини тасдиқлади.

“Ҳақиқатдан ҳам, видеолавҳанинг биринчи қисмида Aндижон вилояти ҳокимининг қизи ва куёвининг унаштирув маросимидаги суратлар акс этган. Aндижон вилояти ҳокими яқин кунларда қизини турмушга узатганлиги маълум. Aммо, тарқатилган видеонинг иккинчи қисмида турли хил кийим кечаклар билан тўлдирилган гардероблар, уй-жойлар акс эттирилган суратлар вилоят ҳокимига умуман алоқадор эмас. Ушбу фотосуратлар интернет тармоқларидан кўчириб олинган ва кўчирилган суратлар ёрдамида тайёрланган”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Берилган маълумотларга кўра, тўй 3 кун давом этган, асосий тадбир 26 июнь куни Aндижондаги энг катта тўйхонада бўлиб ўтган.

Юлдуз Абдурашидова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1782
Рейтинг: 3
t
×