Шошилинг! Авиация университети 50 нафар абитуриентни ўқишга ИМТИҲОНСИЗ қабул қилади

Бизнес

image

Абитуриентлар диққатига! Ҳаво кемаларини бошқариш бўйича етакчи мутахассислар тайёрлаш борасида дунёда илғор тажрибага эга бўлган Харьков Миллий авиация университети йигит-қизларни ҳеч қандай ИМТИҲОНСИЗ ОТМ талабаси бўлишга таклиф этади. 

Тез орада Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади. Бироқ, ҳужжат топширган 1,2 миллион абитуриентнинг 102 минг 400 нафари, яъни бор-йўғи 10%и талабаликка қабул қилинади. Қолганлар-чи, қолганлар кўзини ёшлаб қолиб кетаверадими? Йўқ, албатта! Борди-ю талаба бўла олмадингиз. Хўш, нима қиласиз? Кўз-ёш қилишга вақт йўқ. Украина Республикасининг расмий мақомга эга бўлган олий таълим муассасалари ўзбекистонлик абитуриентларга имтиҳон, тест каби ортиқча югур-югурлар ва ҳеч қандай синовларсиз талаба бўлиш имконини бермоқда. Бундай VIP имконият эса ҳамма вақт ҳам бўлавермаслиги аниқ.

Гап шундаки, сиз ҳозироқ 8 йилдан буён Тошкент-Киев ўртасида таълим борасида алоқаларни боғлаб, мингдан ортиқ ўзбекистонлик йигит-қизларнинг Украинада ўқишларини таъминлаётган “Inside-A” таълим маркази билан боғланишингиз, шу соатларнинг ўзидаёқ ўзингизни талабадек ҳис қилишингиз мумкин. 

“Inside-A” Украинадаги қуйидаги ОТМларга йўлланма беради: 

1. Харьков Миллий авиация университети
2.В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
3.Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети
4. Харьков Миллий фармацевтика университети
5. Харьков Миллий политехника университети
6. С. Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети
7. Харьков миллий тиббиёт университети
8. Харьков давлат бошқаруви академияси 

Хўш, нега гапни Харьков Миллий авиация университетидан бошладик? Боиси бу таклиф нафақат ОТМга ҳужжат топширганлар, балки ҳали ҳужжат топширмаганларни ҳам қизиқтириши аниқ. Маълумки, Ўзбекистонда авиация университети, умуман олганда, авиация соҳасида мутахассислар, айниқса, учувчилар тайёрлайдиган ОТМ йўқ. Шу йўналишни танлаган кўпчилик орзуси бўлган соҳани эгаллашда қийинчиликларга дуч келади. Қайси мамлакатга бориб, таълим олишни билмайди. 

Ўтган асрнинг 30-йилларида ташкил этилган Харьков Миллий авиация университетида бугунги кунга келиб 9500 дан ортиқ турли мамлакатлардан келган йигит-қизлар 10 та йўналиш бўйича таҳсил олмоқда. Мазкур ОТМда бугунги кунга келиб 20 нафар ўзбекистонлик талаба ўқийди. Уларнинг барчаси “Inside-A” таълим маркази орқали талаба бўлган. 

 

Юқоридаги видео қаҳрамонлари навоийлик Элдор Эботов, тошкентлик Низомиддин Хайриддинов, наманганлик Саддамали Раҳимов, самарқандлик Улуғбек Тўраев ҳам айнан 2018-2019 ўқув йилида талаба бўлиб, Украинага йўл олгандилар. Бугун улар орасида рус тилини билмайдиганлар аллақачон тилни ўрганди. Оз-моз инглизчада суҳбатлаша оладиганлар, энди инглизчани сувдек билади. Энг муҳими, улар орадан яна 3 йил ўтиб, ўзлари орзу қилган касб эгаси бўлиб етишадилар. ОТМ тақдим этган диплом эса дунёнинг барча мамлакатларида амал қилади. 

Улар ҳам бундан бир йил аввал тасодиф ва қатъий қарор билан “Inside-A”ни танлаган эдилар ва адашмадилар.

“Inside-A” таълим маркази олдидаги асосий вазифалар:

•    Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжатларни топширишда кўмаклашиш;
•    таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш;
•    самолёт чипталари билан таъминлаш;
•    талабани ОТМни битиргунга қадар яшаш жойи билан таъминлаш;
•    ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш.

Олий таълим муассаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кўчиришлари ҳам мумкин. 



Абитуриентлар Украинага борганидан сўнг, биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ доимий ётоқхона билан таъминланади. Ота-оналар учун Ўзбекистондан туриб, фарзандлари дарсларга қатнаётганини кузатиш, давоматни электрон назорат қилиб бориш, ўзлаштириши, фанлардан олаётган баҳоларидан бохабар бўлиш имконияти яратилган.
 
Рус тилини билмаганлар учун қўшимча бепул курслар мавжуд.
 
ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
 
•  Фуқаролик паспорти нусхаси
•  Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
•  Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
 
Шошилинг, ўринлар сони чегараланган. Имтиҳонсиз талаба бўлинг!
 

Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 1-А уй
Метронинг Ҳабиб Абдуллаев
Мўлжал: Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди
 
Телефонлар:
+998977223010, +998974223010, +998974333010

Батафсил маълумот учун:
 
Telegram: @inside-a info

Facebook: inside_a_study

Instagram: @inside_a_study

Сайт: insidea.info
 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг