Шомуродовнинг харидорлари кимлар?

Спорт

image
0:00
0:00
download

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида Италия клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.

Шунингдек, нашр Шомуродовга қишда қайси жамоалар таклиф билан чиқиши мумкинлигини маълум қилди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик форвардга “Болоня” ва “Торино” клублари қизиқиш билдирмоқда. Катта эҳтимол билан 27 ёшли футболчи жорий мавсум охиригача ижара асосида янги клубга ўтади ва клублар ёзда тўлиқ трансфер масаласини муҳокама қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган ёзда “Женоа”дан 18 миллон евро эвазига “Рома”га ўтган эди. 

Жорий мавсумда ҳужумчи римликлар сафида атиги еттита ўйин ўтказиб, битта гол урган. Ҳозирда “Траннсфермаркт” портали Ўзбекистон терма жамоаси сардорини 8 миллон еврога баҳоламоқда.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шомуродов

Баҳолаганлар

1020

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг