Шомуродовга Италиянинг яна бир жамоасидан қизиқиш бор

Спорт 11223
image

Италиянинг “Сассуоло” клуби расмийлари “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётганликлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда “Euro football” нашри хабар берди.

“Бизни Шомуродов қизиқтирадими? Балки шундайдир” деган “Сассуоло” бош директори Жованни Карневали.

Шунингдек, Италиай клубининг спорт директори Жованни Росси ҳам ўзбекистонлик футболчига бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларни инкор этмаган ва Шомуродовни яхши ўйинчи деб атаган.

“Шомуродов  А Серияда ўзини кўрсатган жуда яхши ўйинчи. Мен сизга бундан кўпроқ гапира олмайман”, деган Жованни Росси.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3
t
×