Шомуродовга А Сериядан даъвогар чиқди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Лечче” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Шомуродов янги мавсумда “бўрилар” устози Жозе Моуриньонинг режаларига киритилмаган, шунинг учун римликлар ўзбекистонлик футболчи учун янги клуб изламоқда. 

Қайд этилишича, ўтган мавсум А Серияда 16-ўринни эгаллаган “Лечче” Шомуродов трансфери бўйича имкониятларни ўрганмоқда. Агар яхшироқ таклиф бўлса, пойтахт клуби ҳам ўтган мавсумни “Специя”да ижарада ўтказган футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Бунгача Шомуродовга Россия ва Туркия чемпионати клублари қизиқиш билдираётганди, бироқ 28 ёшли ҳужумчи фаолиятини топ-5 чемпионатда давом эттирмоқчи.

Маълумот учун, Элдор Шомуродовнинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи ортда қолган мавсум клуб миқиёсида умумий 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, ўзбекистонлик футболчининг қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг