Шомуродовдан кутилмаган натижа

Спорт

"CIES Football Observatory" маълумотларига кўра, “Манчестер Сити”нинг асосий таркиби Европа клублари орасида энг қиммати ҳисобланади.

Маълумот жорий мавсум  стартидан 26 октябргача бўлиб ўтган ўйинларга асосланади. Кучли бешликка, шунингдек, ПСЖ ва яна учта инглиз клуби киритилган: “Манчестер Юнайтед”, «Ливерпул» ва «Челси».

Асосий таркиби энг қиммат клублар:

1. “Манчестер Сити” – 650 миллион евро;

2. ПСЖ – 510 миллион евро;

3. “Манчестер Юнайтед” – 479 миллион евро;

4. «Ливерпул» – 409 миллион евро;

5. «Челси» – 392 миллион евро;

6. «Арсенал» – 382 миллион евро;

7. "Реал Мадрид" - 369 миллион евро

8. «Барселона» – 333 миллион евро;

9. «Ювентус» – 299 миллион евро;

10. «Бавария» – 294 миллион евро.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" жорий мавсум АПЛда 12 турдан кейин 29 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Нигина Абдураимова Британиянинг Шрусбери шаҳридаги Халқаро теннис федерацияси таснифига кирувчи мусобақада иштирок этади. Ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси эса жами 100 000 долларни ташкил этади. 

Илк босқичда Абдураимова япониялик Мисаки Доига қарши кортга чиқади.  Ҳозирги вақтда ўзбекистонлик теннисчи Бутунжаҳон аёллар тенниси рейтингида 173-ўринни эгаллаб турган бўлса, Япония вакиласи 150-ўринни банд этган.

Шунингдек, Абдураимова мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этади. Польшалик Паула Кания-Чодун билан тандем ҳосил қилган Нигина илк босқичда руминялик теннисчилар Моника Никулеску ва Елена Габриэла Рюз билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Нигина Абдураимова ва япониялик Мисаки Дои баҳси эртага, 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади.

Машҳур «Трансфермаркт» портали Италия А Сериясида энг кўп ўйин ўтказган собиқ Иттифоқ мамлакатлари футболчиларидан тузилган икки хил вариантдаги рамзий терма жамоани эълон қилди. Рамзий терма жамоаларнинг биридан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва «Рома» аъзоси Элдор Шомуродов ҳам ўрин олган. 

Италия чемпионатининг 12-турида «бўрилар» сафарда «Верона» билан куч синашиб, 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Элдор Шомуродов баҳснинг 83-дақиқасида майдонга туширилди.

Аввалроқ Моурино Шомуродовга жуда кам ўйин амалиёти тақдим қилаётгани учун Элдор қишда римликлар сафини тарк этиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ҳозиргача А Серияда 64 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Қувончбек Ғайбуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

571

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг