Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди
Sport
−
25 December 2025 4222 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “bein Sports” талқинига кўра, Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан ўрин олди.
Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир” сафида Туркия Суперлигасининг ортда қолган 17 та учрашувининг барча учрашувларида майдонга тушди ва 12 та гол, 3 та голли узатма муаллифига айланди.
Айни дамда Элдор Шомуродов Суперлигада 12 та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Кейинги ўринда 11 та гол билан “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу бормоқда.
Маълумот учун, Туркия Суперлигаси биринчи давра якунига кўра, “Галатасарой” 42 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Фенербахче” 39 очко билан иккинчи, “Трабзонспор” 35 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истанбул Башакшеҳир” эса 23 очко жамғарган ҳолда 7-поғонада жойлашган.
Live
All