Шомуродов тўп сураётган “А Серия” энг яхши чемпионат деб топилди

Спорт 2501
image

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхши миллий чемпионатлари рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов тўп сураётган Италия “А Серия”си йилнинг энг яхши лигаси деб топилди. 

Эътиборлиси, “А Серия” 1991–2006 йиллар оралиғида 10 марта ушбу номинацияда биринчи ўринни эгаллаган, 2006 йилдан кейин эса Англия Премьер-лигаси ва Испания “Ла Лига”си етакчилик қилаётганди.

Қуйида 2020 йилнинг энг кучли 10 лигаси:

1. “А Серия” (Италия) – 1026 очко;

2. АПЛ (Англия) – 1003;

3. “А Серия” (Бразилия) – 964;

4. “Ла Лига” (Испания) – 954; 

5. Бундеслига (Германия) – 864;

6. Примейра Лига (Португалия) – 721; 

7. Лига 1 (Франция) – 661; 

8. Биринчи дивизион (Парагвай) – 610,5; 

9. Примера-дивизион (Аргентина) – 603;

10. “Серия А” (Эквадор) – 579,5.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон Суперлигаси 48-ўринни эгаллаган. Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионати 2019 йил ушбу рўйхатда 67-ўринда қайд этилган эди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.9
t
×