Шомуродов тўп сурадиган клуб мураббийи истеъфога чиқарилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Италиянинг “Специя” клуби Лука Готтини жамоа бош мураббийлигидан озод этилганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

“Мураббийга кўрсатган хизматлари учун миннатдорлик билдирамиз ва профессионал фаолиятида муваффақият тилаймиз”, дейилади клуб расмий хабарида.

Ҳозирча жамоа бош мураббийи сифатида Готти ўрнига ким келиши маълум қилинмаган.

Готти “Специя”да 2022 йилнинг июлидан бери фаолият юритаётганди. Унинг қўл остида жамоа 25 та учрашув ўтказиб, 6 марта ғалаба қозонган, 7 марта дуранг ўйнаган. 12 та баҳсда эса клуб мағлуб бўлган.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий йилнинг 30 январь куни “Специя” клуби футболчисига айланганди. “Бургутлар” ўзбекистонлик ҳужумчини “Рома”дан ярим мавсумга ижарага олди.

Италия чемпионатининг 22-туридан сўнг “Специя” 19 очко жамғариб, 17-ўриндан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Специя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг