Шомуродов “Рома” сафидаги илк голини урди (видео)
Спорт
−
08 Август 2021
15719Кеча, 7 август куни Италиянинг “Рома” клуби Испаниянинг “Реал Бетис” жамоаси меҳмони бўлди. 5:2 ҳисоби қайд этилган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Дастлаб, ҳисобни “Бетис” таркибидан Родри очди. Ўйининг 27-дақиқасида Элдор Шомуродов икки ҳимоячини ортда қолдириб, яккама-якка вазиятда дебют ўйинида илк голини киритди. Ҳисоб тенглашди.
Орадан 3 дақиқа ўтиб, мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг иккинчи таймида римликлар яна рақибга етиб олди. Бу сафар Элдор хавфли вазиятни яратишда иштирок этди.
Ўйиннинг энг қизғин нуқтаси 58-дақиқада рўй берди. Ҳужум пайтида “Бетис” футболчисининг қўлига тўп текканига қарамай, гол киритди ва бош ҳакам буни инобатга олди. Ҳисоб эса 3:2 кўринишига келди. Якунда ҳакамга эътироз билдиргани учун римликлардан Лоренцо Пеллегрини, кейин эса майдонга тушиб келган бош мураббий Жозе Моуриньо қизил карточка билан ўйиндан четлатилди.
Кейинроқ ўйиннинг 80 ва 83-дақиқаларида “Бетис” иккита гол урди. Ўйин 5:2 ҳисоби билан якунланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь