Шомуродов Рим дербисида қатнашди

Спорт

image

Кеча, 5 январь куни Италия чемпионати 19-тури доирасида Римнинг “Рома” клуби ҳамшаҳари “Лацио”ни ўз уйида қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, охирги пайтларда “бўрилар” сафида кам ўйин амалиётига эга бўлаётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 74-дақиқада захирадан майдонга тушди. “SofaScore” портали ҳужумчининг ўйин охирига қадар кўрсатган ўйинини 6,5 баллга баҳолади.

29 ёшли футболчи салкам 20 дақиқа давомида 4 марта тўпга тегди. 1 та аниқ узатма амалга оширди ва ҳаводаги курашларнинг 3 тасидан 1 тасида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсум “Рома” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали 4 миллион еврога баҳолаётган ҳужумчининг римликлар билан шартномаси кейинги йил ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг