Шомуродов Конференциялар лигасининг энг тезкор футболчиси бўлди

Спорт 10703
image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Европа Конфренциялар лигасининг энг тезкор футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда UEFA расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ЕКЛнинг ўтган мавсумида 33,6 км/соат тезликкача югурган.

Шомуродовдан кейинги ўринларда Сирил Дессерс (33,2 км/соат), Луис Синистерра (32,8 км/соат), Тайрелл Маласиа (32,8 км/соат) — учаласи ҳам “Фейеноорд”, Крис Смоллинг (32,4 км/соат, “Рома”) ва Брайн Линссен (32,2 км/соат, “Фейеноорд”) каби ўйинчилар жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Европа Конференциялар лигасининг 2021-2022 йилги мавсуми финалида “Рома” “Фееноорд”дан 1:0 ҳисобида устун келиб, якунда чемпионликни нишонлади. Римликлар сафида ўйнаган Элдор Шомуродов еврокубокларда ғалаба қозонган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. Шомуродовдан олдин, Виталий Денисов 2004 йилда Россиянинг ЦСКА клуби таркибида UEFA кубоги ғолибига айланган эди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 426
Рейтинг: 3
t
×