Шомуродов фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

Спорт

image

Испаниянинг “Севилья” клуби “Рома”нинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Севилья” спорт директори Рамон Мончи Шомуродовни жамоани кучайтириш учун номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ, Шомуродов “Рома”га жорий йил ёзда кўчиб ўтди. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчидан хурсанд ва уни қўйиб юбормоқчи эмас, шунинг учун трансфер эҳтимоли юқори баҳоланмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов “бўрилар” билан 2026 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолаган ва 14-рақам остида ҳаракат қилмоқда.

Бунгача 26 ёшли футболчи 2020 йилда “Ростов”дан “Женоа”га 7,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори 2020-2021 йилги мавсумда Италия А сериясида 31 та ўйин майдонга тушиб, 8 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо Рома Рамон Мончи Элдор Шомуродов А серия

Баҳолаганлар

2327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг