Шомуродов Дибала билан бирга ўйнаши мумкин

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва “Ювентус”нинг собиқ футболчиси Пауло Дибала “Рома” билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда италиялик журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчи “бўрилар” билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Футболчининг трансферида асосий омил “Рома” бош мураббийи, португалиялик Жозе Моуриньо бўлган. Жозе Дибалага қўнғироқ қилиб, клуб қураётган лойиҳа ҳақида гапириб берган. Ҳозирда трансферга алоқадор барча ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Туриннинг "Ювентус" клуби билан шартномани узайтириш борасида келиша олмагани учун Дибала бир ойдан бери эркин агент мақомида эди. Дибалага “Интер”, “Наполи” ҳамда Англиянинг бир қанча клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” клуби сафида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳам тўп тепади. 

Маълумот учун, 2015 йилдан буён Дибала “Ювентус” сафида 293 та ўйинда майдонга тушиб, 115 та гол урган ва 48 та голли узатмани амалга оширган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг