Шомуродов ассист амалга оширган ўйинда “Рома” кейинги босқичга йўл олди
Спорт
−
21 Февраль 4899 1 дақиқа
Бугун, 21 февралга ўтар кечаси Европа лигаси плей-офф жавоб ўйинидан ўрин олган баҳсда “Рома” ўз уйида “Порту”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Римнинг “Олимпико” стадионида бўлиб ўтган ўйинда “Рома” Португалиянинг “Порту”сини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Ушбу учрашувда римликлар сафида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйинни бошлади ва 35-дақиқада жамоадаги Пауло Дибаланинг голига ассист амалга оширди. Шунингдек, мазкур ўйинда аргентиналик футболчи Дибала ўз номига дублни расмийлаштирди. Римликлардан 3-голга Пизилли муаллифлик қилди. “Порту”дан Саму Агенова гол урган бўлса, “Рома” футболчиси Ренш ўз дарвозасини ишғол қилди.
Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга қўйилган баллар маълум бўлди ва унга кўра, ассист амалга оширган ва 78 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Элдор Шомуродов 7.1 баллга лойиқ кўрилди. Иккита гол урган Дибала 8.9 балл олди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. Ўйинда энг паст баҳони “Порту” футболчиси олди ва у 5.6 баллга лойиқ кўрилди.

Шу тариқа, “Рома” Европа лигаси 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Эндиликда улар қуръа натижасига кўра, “Лацио” ёки “Атлетик Бильбао”га қарши майдонга тушади.
Live
Барчаси