Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда “Рома” “Сандерленд”ни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 13 июль куни Португалиянинг Албуфейра шаҳрида Италиянинг “Рома” клуби “Сандерленд”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.

“Рома”нинг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродов баҳсни асосий таркибда бошлади. Биринчи бўлимда жуда қулай вазиятга чиқиб борган Шомуродов зарба бериш ўрнига тўпни шеригига узатди. Натижада имконият қўлдан бой берилди.

Учаршувнинг иккинчи тайми ҳам Рим клуби футболчиларининг назорати остида ўтди. 75-дақиқада Афена-Гьян “бўрилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 80-дақиқага келиб, Элдорнинг ўрнига майдонга туширилган Заньоло орадаги фарқни иккитага етказди. Шу тариқа учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва “Рома” 2:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

734

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг