Шольц Украинадаги можаро узоқ давом этишини айтди

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Украинадаги можаро узоқ вақт давом этишини тахмин қилмоқда. У бу фикрни кеча, 7 март куни Бранденбургда аҳоли вакиллари билан учрашувда билдирди.

“Биз гарчи ҳар куни бошқача бўлишини хоҳласакда, бу узоқ вақт давом этишидан қўрқишимиз керак”, деган немис канцлери.

Шунингдек, Шольц мамлакатда қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни доимий асосга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Олаф Шольц Вашингтонда АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашиб, Украинага хавфсизлик, гуманитар, иқтисодий ва сиёсий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни ҳамда украин халқи билан глобал бирдамликни сақлаш муҳимлигини муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг