Шольц Байден билан учрашишга ошиқмоқда
Олам
−
07 Февраль 2022
6058Россия ва Хитойнинг НАТОга қарши бирлашиши ортидан Франция Президант Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлер Олаф Шольц Россия раҳбарт Путин билан учрашиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 7 февраль куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия раҳбари билан учрашиш учун Москвада бўлиб турибди.
ГФР Канцлери Олаф Шольцнинг Россия ташрифи 14 февраль кунига режалаштирилган. Путин билан учрашишдан аввал у Вашинтонга расмий сафарни амалга оширади.
Билдирилишича, бугун Оқ уйда Германия Канцлери Олаф Шольц ва АҚШ Президенти Жо Байден ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Шольц раҳбарликка сайланганидан буён биринчи марта Байден билан учрашмоқда.
Оқ уйда томонлар Россия-Украина можаросини муҳокама қилиб, Германиянинг НАТОга аъзо давлат сифатида, минтақа тинчлигини таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида музокаралар ўтказади.
Йиллар давомида Берлин Вашингтоннинг Европадаги энг яқин иттифоқчиси ҳисобланиб келган. Аммо, Украина хавфсизлиги билан боғлиқ вазият жиддийлашиб бораётган бир пайтда, Берлиннинг Киевга ҳарбий кўмак кўрсатишдан бош тортиши АҚШ-Германия муносабатларини сўроқ остига олмоқда.
“Биз НАТОга энг катта ҳарбий ёрдам кўрсатаётган давлатмиз. Украина хавфсизлигини таъминлаш борасида Литвага қўшин киритдик. Биз Киевга ҳарбий эмас иқтисодий ёрдам беришни маъқул кўрамиз”, деган Шольц АҚШга сафари олдидан.
Маълум қилинишича, Макрон ва Шольц Москвага АҚШ ҳамда НАТО номидан Россия-Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вакил бўлиб келмоқда.
ГФР раҳбари Москвадан кейин 15 февраль куни Украинага ташриф буюриши белгиланган. Макрон эса айни вақтда Кремлда Путин билан мулоқот ўтказмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь