Шофиркон тумани ҳокими ўзгарди
Жамият
−
10 Февраль 2020
12518Бугун, 8 февраль куни Бухоро вилояти, Шофиркон тумани ҳокимлигида халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасаддилар олдида турган вазифалар хусусида сўз юритди.
Сессия ишида ташкилий масала кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг розилиги билан Ҳакимов Шукрулло Хайруллаевич номзоди Шофиркон тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.
Маълумотларга кўра, Шукрулло Ҳакимов 1984 йилда Шофиркон туманида туғилган, Тошкент Молия институтини тамомлаган.
Йиғилишда сессия ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь